Германиялик олимлар ичидаги одамни бошқаларнинг кўзидан яшира оладиган кўринмас ёпинчиқ ихтиро қилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Қайд этилишича, дастлаб кичик объектларни яшира оладиган қути ўйлаб топилган. Кўринмаслик эффекти қутининг махсус бўёқ билан қопланган юзаси эвазига ҳосил қилинган.
Кейинроқ эса олимлар кўринмас плашчни ўйлаб топган. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, унинг натижасини ҳозирча фақатгина унчалик ёруғ бўлмаган хонада унчалик кучли бўлмаган фонар ишлатилганда кузатиш мумкин. Ихтиро кейинги ҳафтада Калифорниядаги конференцияда намойиш этилади.
Изоҳ (0)