Ҳеч кимга сир эмаски, итлар жуда ҳам ақлли жонивор ҳисобланади. Биз уларнинг рақсга тушгани, куйлагани, йога билан шуғуллангани ва юзгача санаганини кўрганмиз.
Бежизга итлар инсоннинг энг яхши дўсти деб эътироф этилмайди.
Люси лақабли кучукча ошхона столи устида турган микротўлқинли печь ичидан овқат олиш йўлини топди, деб хабар қилади «Сегодня.ua».
Уй соҳиблари ошхона столи устида Люсининг панжа изларини пайқагандан сўнг, улар ит қандай қилиб юқорига кўтарилганига қизиқди. Шу сабабли ит эгалари ошхонага видеокамера қўйиб, бунга ойдинлик киритди. Люси стол устига чиқиш учун стулни сурган. Зийрак итнинг ҳаракатларини кузатинг, бунга ақл бовар қилмайди!
https://www.youtube.com/watch?v=1UcxlkOPLw8
Изоҳ (0)