Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Shell концерни бош ижрочи директори Бен ван Берден билан учрашув ўтказиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди, дея хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Назарбоев Қозоғистон иқтисодиётидаги йирик инвесторлардан бири сифатида Shell Кашаган конини қазишда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
Ўз навбатида Берден Назарбоевни Қозоғистон президентлигига қайта сайлангани билан табриклади ва бўлиб ўтган сайловлар нафақат мамлакат, балки хорижий инвесторлар учун барқарорликдан гувоҳлик беришини қайд этди.
Берден президентга Голландиядан келтирилган «Президент Назарбоев» навидаги лола дастасини совға қилди.
Изоҳ (0)