Непалда кузатилган кучли ер силкинишидан 8 кун ўтиб, қутқарувчилар харобалар орасидан 105 ёшли эркакни чиқариб олди, деб хабар қилмоқда NDTV.
Кимтанг қишлоғида яшовчи Фанчу Гейлнинг қўл-оёқлари арзимас даражада жароҳатланган. Ўз уйи харобалари остидан топилган қария армия вертолётида шифохонага олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз, Непал ҳукумати харобалар остидан омон қолганларни топиш амри маҳол эканлигини билдирганди. Аммо зилзиладан бир ҳафта ўтиб Непал шимолида тирик қолган 101 ёшли эркак топилди. 3 май куни эса Сиаули қишлоғи харобалари остидан уч киши чиқариб олинди.
25 апрелда Непалда 7,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг ортидан 100 га яқин афтершоклар кузатилди. Энг сўнгги силкиниш 3 май куни қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, охирги маълумотларга кўра, Непалда зилзила қурбонлари 7240 кишига етган.
Изоҳ (0)