Ёлғиз фойдаланувчилар учун янги қурилма ўйлаб топилди, деб хабар қилади «Газета.ru».
«Селфи-қўл» деб номланган ушбу қурилманинг муаллифлари дизайнерлар Жастин Кроу ва Эйрик Сни ҳисобланади. Улар яратган қўлнинг прототипи шиша толали материалдан тайёрланган.
Ихтирочиларнинг ғоясига кўра, «селфи-қўл» бошқаларда сурат муаллифининг дўстлари бордек тасаввур уйғотади. Қурилма яқин дўст, қариндош ва инсоннинг севган кишиси қўлини ифодалаши мумкин. Муаллифларнинг қайд этишича, ҳеч ким автопортрет олаётганда ёлғиз кўринишни истамайди.
Янги қурилма ҳозирча дўконларда сотилмаяпти.
Изоҳ (0)