НАТО Эстонияда Locked Shields 2015 номи остида кенг кўламли кибермашғулотлар ўтказади, дея хабар бермоқда «Computerra.ru».
НАТО вакиллари сўзларига кўра, киберхавфсизлик бўйича ўқув машқлари абстракт тажовузкор ҳужумларини қайтариш бўйича тўқима сценарийлар асосида ўтказилади.
Бироқ баъзи экспертлар НАТО мутахассислари муайян душманлар — россиялик хакерлар ва ИШИД тарафдорлари киберҳужумларига тайёрланаётганига ишонч билдирмоқда.
Нашр таъкидлашича, россиялик хакерлар зарар келтирувчи ҳужумлардан кўра, жосуслик ва маълумотларни ўғирлашга ихтисослашган.
Изоҳ (0)