Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия ички ишлар вазирлигининг Чеченистон ҳарбийлари якшанба куни Грознийда ўтказилган махсус операция ҳақида хабардор этилгани ҳақидаги баёноти юзасидан таажжуб билдирди, деб ёзади ТАСС.
«Бу таажжубни келтириб чиқаради, чунки бошидан охиригача ҳақиқатга тўғри келмайди, — дейилади Қодиров баёнотида. — Шуниси аниқ маълумки, ўтказиладиган операция ҳақида ёзма, оғзаки равишда ёки телефон орқали ИИВнинг Чеченистон бўйича бўлимлари раҳбариятидан ҳеч ким огоҳлантирилмади. Ва, бунинг устига, ходимлардан ҳеч бири ушбу тадбирларда қатнашмади».
Нашрнинг эслатишича, 19 апрель, якшанба куни Ставрополь полициячилари ўзларининг ҳудудидаги фуқарога қарата ўқ узганликда гумонланувчи шахсни қўлга олиш учун Чеченистонга келган эди.
Изоҳ (0)