АҚШнинг Флорида штатида номаълум шахс бевосита кўчада одамларга қарата ўт очди, натижада икки аёл ҳалок бўлди ва бир эркак яраланди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Ҳодиса 23 апрель, пайшанба куни Жексонвилл шаҳрида юз берган. Тўппончадан отилган ўқдан яраланган эркак касалхонага ётқизилган. Шиофокорларнинг сўзларига кўра, унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Тартиб посбонларининг сўзларига кўра, дастлабки маълумотлар бўйича, отишма йўл ёқасида тўхтаб турган автомобилдан туриб амалга оширилган. Ҳозирги вақтда полициячилар ҳуқуқбузарни қидиришмоқда. Ҳалок бўлган аёллар қотилнинг танишлари бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)