Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг марказий қисмидаги Хубей вилоятида тош қулаши натижасида беш киши ҳалок бўлди, икки киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: newsru.com

Фото: newsru.com

Ҳодиса Ичан шаҳар округининг Синшан ноҳиясида юз берган. Эрта тонгда ҳажми етти кубометрга яқин бўлган тош палахсаси ишчиларнинг уйи устига тушиб кетган.

Кўп ўтмай ҳодиса жойига маъмурият вакиллари, хусусан, Ичан мэрининг ўринбосари, шунингдек, шифокорлар ва қутқарувчилар етиб келишган. Ҳозирги вақтда фожеа сабаблари ўрганиб чиқилмоқда.

Март ойида шунга ўхшаш ҳодиса Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан мухтор туманида рўй берганди. Ўшанда Гуйлин шаҳар округининг Децай туманидаги сайёҳлар устига тош қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлган, 19 киши тан жароҳати олганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади