«Ekopen» МЧЖ ҚК сертификациялаш бўйича аккредитацияланган халқаро «Ўзбек-Турк Тест Маркази» МЧЖ ҚКда сертификациядан ўтган ва ISO 9001:2008 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатини биринчилардан бўлиб қўлга киритган Ўзбекистон корхоналаридан бирига айланди. Ушбу маросим 2015 йил 6 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
«Ўзбек-Турк Тест Маркази» МЧЖ ҚК «Ўзстандарт» агентлиги, Туркия стандартлар институти иштирокида ташкил этилган ва Халқаро аккредитация форуми IAF аъзоси боʻлмиш Туркия аккредитация бўйича идораси (TURKAK)нинг аккредитация гувоҳномасини олган илк миллий сертификация идораси ҳисобланади.
Аввал «Ekopen» МЧЖ ҚК сифат менежменти тизими «Русский Регистр» Сертификация уюшмаси томонидан сертифукатланган эди ва у беш йилдан буён амал қилмоқда.
«Ўзбек-Турк Тест Маркази» МЧЖ ҚК томонидан «Ekopen» МЧЖ ҚКга ISO 9001:2008 ХС бўйича мувофиқлик сертификатининг тақдим этилиши компанияда менежмент тизими сермаҳсул, сифатли ва самарали ишлашини яна бир бор тасдиқлади.
ISO 9001:2008 сертификати компаниянинг ишончли ва маҳсулдор фаолияти кўрсаткичи бўлибгина қолмай, корхонани ишончли шерик сифатида ҳам тавсифлаб, унинг обрў-эътиборини оширадики, бу ўз навбатида компанияга тендерларда ғолиб бўлиш ва манфаатли битимлар тузиш имконини беради.
Батафсил маълумот билан компаниянинг расмий сайти ёки Facebook’даги саҳифаси орқали танишиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Изоҳ (0)