Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига UzPaynet МЧЖ ҚК томонидан ўз мавқейини суистеъмол қилиш ҳолатлари тўғрисида бир қатор тадбиркорлик субъектлари томонидан мурожаатлар келиб тушган, деб ёзади Қўмита матбуот хизмати.
Ушбу мурожаатларга мувофиқ Қўмита UzPaynet МЧЖ ҚК тўловчи агентлар билан тузадиган шартномалари ўрганиб чиқилди ва UzPaynet тўловчи агентларга дискриминацион шартлар белгилагани аниқланди.
Натижада, UzPaynet МЧЖ ҚК томонидан мазкур шартнома қайта кўриб чиқилди, маълум шартлар қисқартирилди ва бир хил шаклга келтирилди.
Масалан, UzPaynet МЧЖ ҚК томонидан қўлланиладиган 16 турдаги жарима санкцияларини бир-бирига ўхшашлиги сабабли 7 таси қисқартирилди.
Тўлов қабул қилингандан сўнг тўловчига чек бермаслик учун чора кўриш мавжудлигини инобатга олган ҳолда, чек қоғози йўқлиги, касса аппарати йўқлиги ёки ишламаслиги каби қонунбузарлик ҳолатлари бир-бирини қайтаргани учун шартномадан чиқариб ташланди. Шунингдек, тўлов қабул қилишда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатлари учун ходимларга қўлланиладиган чоралар бир хил қилинди.
Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи ёмонлашишига йўл қўймаслик мақсадида, шартномада жарима ҳисоблашнинг маълум меъёри назарда тутилди.
Изоҳ (0)