Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи иштирокчиси Юнусобод бозоридаги айрим сотувчилар сотаётган қирмизи картошканинг келиб чиқиши сирини фош этди.
«Бозорда айланиб юрсам, сотувчи картошкасини қирмизи лавлаги билан артиб ўтирибди. «Нима қиляпсиз, ака?», - деб сўрасам: «Қизил картошка қиляпман!», - деди», - деб ёзади Facebook фойдаланувчиси.
Сотувчининг сўзларига кўра, оддий картошка бир сиқим лавлаги ёрдами «қирмизи»га айлантирилади, қирмизи картошка эса оддийсидан кўра қимматроқ сотилади.
«Шундай экан, қирмизи картошка сотиб олаётганингизда бармоғингиз билан – ранг ўтадими-йўқми, билиш учун - яхшилаб артиб кўринг», - дейилади Potrebiteli.uz сайтида.
Изоҳ (0)