20—25 апрель кунлари Ўзбекистонда 10-Европа иммунизация ҳафталиги бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир Бутунжаҳон иммунизация ҳафталигига бағишланган. У «Иммунизациядаги муаммоларни йўқотиш» шиори остида бўлиб ўтади.
23 апрелдан 1 майга қадар республикада «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурини амалга ошириш доирасида катта авлод вакиллари учун B вирусли гепатитига қарши оммавий равишда иммунизация қилишнинг иккинчи тури ўтказилади. Барча даволаш-профилактика муассасаларида баъзи сабабларга кўра эмланмаган 6 ойликдан 3 ёшгача бўлган болалар полиомиелит, қизамиқ ва қизилчага қарши эмланади.
Изоҳ (0)