2014 йилда ахлатхоналарга 41,8 миллион тонна «электр ахлатлар» — совитгичлар, кир ювиш машиналари, телефонлар ва компьютерлар ташлаб юборилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Ушбу техниканинг баъзи қисмларини ишлаб чиқаришда олтин ишлатилади, бироқ у утилизация қилинмасдан, ахлатхонага бориб тушади. БМТ университети ҳисоб-китобларига кўра, шу тариқа аҳоли 300 тонна олтинни ташлаб юборган, бу ушбу қимматбаҳо металлнинг бир йилда қазиб чиқариладиган миқдорининг 11 фоизига тенгдир.
«Электр ахлат» бўйича етакчилар Хитой ва АҚШ ҳисобланади — бу давлатлар ҳиссасига жами ҳажмнинг учдан бир қисми тўғри келади. Шу билан бирга, ахлат миқдори киши бошига ҳисобланадиган бўлса, биринчи ўринларни Норвегия, Швейцария, Исландия, Дания ва Буюк Британия каби Европа давлатлари эгаллайди.
БМТ экспертлари таъкидлашича, «электр ахлат» ҳажми доимий равишда ошиб бормоқда ва 2018 йилга келиб 50 миллион тоннагача етиши мумкин.
Изоҳ (0)