Ўртаер денгизидаги кема ҳалокати натижасида камида 700 нафар ливиялик муҳожирлар чўкиб кетди, дея хабар бермоқда «Новая газета».
19 апрелга ўтар кечаси Ливия соҳилларидан 70 миль масофада йўловчилари бўлган катта қайиқ ағдарилиб кетди. Кема Италиянинг Лампедуза оролига йўл олган бўлган.
Италия қирғоқ соқчилиги вакили сўзларига кўра, 28 киши қутқарилган, қолганлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Қутқарув операциясига Италия қирғоқ соқчилиги ва ҳарбий денгиз кучлари , шунингдек Мальта флоти кемалари жалб қилинди.
Изоҳ (0)