Москва биржасидаги савдолар чоғида долларнинг биржа курси психологик аҳамиятли даражадан ўтиб, 50 рублдан арзонлашди. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар бермоқда.
Хусусан, Москва вақти билан 15 апрель 19:31да доллар курси 92 копейкага арзонлашиб, 49,96 рублни ташкил этиди.
Евро курси ҳам арзонлашган. 2014 йилнинг октябридан бери евро курси биринчи марта 52,99 рублга тенг бўлди.
Маълумот учун, жаҳон бозорида нефть нархи ўртача 6 фоизга ошаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан рубль қадри ўсиб бормоқда.
Изоҳ (0)