15 апрель, чоршанба куни Америка пойтахтида Капитолий яқинидаги ўтлоққа бир ўринли кичик гироплан келиб қўнди, деб ёзади ТАСС. Конгресс биносини қўриқловчи полиция хабарига кўра, учувчи ҳибсга олинган.
Маҳаллий ОАВлар ёзишича, у флоридалик 61 ёшли почтачи Даг Хьюз бўлиб чиққан. Гиропланга АҚШ почта хизмати тамғаси туширилган.
Ҳодиса гувоҳлари ижтимоий тармоқларга жойлаётган фотосуратларда учувчи гиропланни бевосита Капитолийнинг яқинига қўндирганини кўриш мумкин.
Ҳозирча почтачининг бундай хатти-ҳаракатдан мақсади ошкор этилмади.
Изоҳ (0)