Бухоро шаҳар ИИБга маҳаллий аҳоли фуқароси мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг автомашинаси давлат рақами белгиларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчи икки фуқаро содир этганлиги аниқланди ва улар қўлга олинди.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)