Ўзбекистон 2017 йилгача кимё соҳасидаги иккита корхона — «Аммофос — Максам» АЖ ва «Самарқандкимё» АЖда комплексли NPK-ўғит ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Умумий қиймати 37,1 миллион долларга тенг иккала лойиҳа ҳам давлат раҳбари томонидан тасдиқланган 2015—2019 йиллар учун ишлаб чиқаришни тузилмавий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурига кирди.
«Самарқандкимё» АЖда NPK-ўғит ишлаб чиқариш Хитойнинг CITIC Construction компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилса, «Аммофос — Максам»даги лойиҳага Испаниянинг Maxam Corp. International S.L. компанияси ҳамкорлик қилади.
NPK-ўғит комплекси турли нисбатлардаги азот, фосфор ва калийни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)