Сурхондарё вилояти Ангор туман ички ишлар бўлимига шу туманда яшовчи 41 ёшли аёл мурожаат қилиб, «Тошкент—Термиз» йўналиши бўйича қатновчи «Кобальт» русумли автомашинада Тошкент шаҳридан йўловчи сифатида келаётган вақтида ёнидаги уч номаълум шахслардан бири унинг сумкасидан катта миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу ўғирлик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб 37 ёшли аёл содир этгани тўлиқ фош этилди ва у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)