«Новости Uzbekistanа» нашри муаллифи Тамара Санаева Самарқанддаги «Малика» меҳмонхонасига кираверишда эски калиш ичига исириқ солиб, осиб қўйилганига эътибор қаратди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.
Муаллифнинг ёзишича, у шу вақтгача эшик устига исириқнинг ўзи, тақа осиб қўйилганини кўрган, шиша кўзмунчоқ ҳам учраб туради, лекин калишга ҳеч кўзи тушмаган.
«Малика» меҳмонхонасининг маъмури «эски калиш кўз тегишидан асраш учун осиб қўйилган»ини айтган. Орадан икки кун ўтиб, Санаева хоним Қаршидан Тошкентга қайтаётганида ҳамроҳларидан калиш осишнинг бошқа талқинини эшитган.
«Эскирган калиш ёмон кўзлардан ёки ғийбатлардан ҳимояланиш учун эмас. У одамга ҳеч нарсаси бўлмаган вақтларни ёдга солиб туриш учун ва меҳнат орқали даромад, фаровонлик, ҳурматга эришиш мумкинлигини кўрсатиш учун хизмат қилади», - деб ёзади муаллиф.
Изоҳ (0)