2015 йилнинг 14 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида номаълум шахс ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида бир фуқаронинг уйига бостириб кирди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
У жабрланувчини зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилганида, кўрсатилган фаол қаршилик натижасида ҳеч нарса олмай ўз уринишлари беҳуда эканини ҳис этиб воқеа жойидан яширинган.
Жиноят жойига етиб келган ички ишлар ходимлари жабрланувчи ҳамда унинг қўни-қўшниларидан суриштириб, воқеа жойини кўздан кечириб, жиноятни содир этишда гумонланувчиларнинг алоҳида белгиларини ўрганиб чиқди.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни содир этган гумонланувчининг шахси аниқланди ва у қўлга олинди.
Мазкур босқинчилик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)