Нью-Йоркда яшовчи Лиана Барриентос исмли аёл ажралмасдан туриб, ўн марта турмуш қургани учун ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Associated Press. Унга қарши қалбаки ҳужжатлар тақдим этиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.
11 йил ичида 39 ёшли Барриентос ўн марта турмуш қурди, шу билан бирга, ҳеч бир турмуш ўртоғи билан ажрашмаган. Унинг биринчи никоҳи 1999 йилда қайд этилган.
Турмушга чиқиш шинавандасига қарши айблов 10 апрель, жума куни илгари сурилди. Барриентоснинг бундай хатти-ҳаракатлардан мақсади ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)