Бруней монарх уйида янги оила пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Euronews. Бу сафар султоннинг биринчи рафиқасининг олтинчи ўғли — шаҳзода Абдул Малик уйланди.
Ўта ҳашаматли никоҳ маросими 1700 хонали Нур ва Сув саройи (Истана-Нурул-Иман)да бўлиб ўтди.
Ушбу сарой Гиннеснинг Рекордлар китобига дунёдаги энг йирик, одам яшайдиган, давлат раҳбари қароргоҳи сифатида киритилган. Султоннинг ўзи Ҳассанал Болкиах дунёдаги энг бадавлат кишилардан биридир.
Изоҳ (0)