АҚШ Хитойга чет элга қочиб кетган порахўрларни қидириш бўйича кампанияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Бу ҳақда Хитой ва Америка хавфсизлик хизматлари вакиллари учрашуви натижалари бўйича «Синьхуа» агентлиги хабар берди, деб ёзади «РБК».
Учрашувда ҳар иккала томон қидирув эълон қилинган шахсларга бошпана бермасликка келишиб олди. АҚШ порахўрликда гумон қилинаётган ва хорижга қочиб кетган шахсларни қидириб топиб, уларнинг активларини қайтаришга қаратилган «Тоза осмон» ва «Тулки ови» дастурларини қўллаб-қувватлайди.
ХХР ҳукумати АҚШга бундай хитойлик амалдорлар рўйхатини тақдим этди. Хитой томони маълумотига кўра, АҚШда жон сақлаётган «иқтисодий қочоқ»лар сони 150 дан ошади.
Изоҳ (0)