Венесуэла президенти ва унинг рафиқаси Панамадаги Америкалар саммитига ўз қиёфадошлари билан келди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» CNN’га таяниб.
CNN интернетга бу ҳақда видеоролик жойлаштирган бўлиб, унда Мадуро ва рафиқаси Силия Флореснинг қиёфадошлари 11 апрель, шанба куни «Шератон» меҳмонхонасини тарк этиб, форум бўлиб ўтадиган Қурултойлар саройига йўл олгани муҳрланган. Ҳақиқий президент эса, журналистлар маълумотларига кўра, саммитга Венесуэла делегацияси машинасида етиб борган. Видео муаллифлари аниқлик киритишича, бу ОАВ вакиллари билан мулоқотдан қочиш мақсадида ташкиллаштирилган.
Америка давлатларининг 33 нафар етакчиси қатнашган Америкалар саммити давомида Панама пойтахти ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирди. Мадуро аввалроқ бир неча марта унга қарши фитналар ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)