Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Барак Обаманинг фикрича, Ҳиллари Клинтондан «ажойиб президент» чиқади. Бу ҳақда Echo.msk.ru хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

«У менинг дўстим», - деди АҚШ етакчиси Америка саммити якунлари бўйича Панамада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, агар Клинтон президентликка номзод бўлиш ҳақидаги қарорини эълон қилса, ўз дастурини аниқ баён қилиб бера олади.

Клинтон 2016 йил ноябрида бўлиб ўтадиган АҚШ президенти сайловида давлат раҳбари ўрни учун кураш олиб бориши ҳақидаги қарорини 12 апрель куни эълон қилиши кутилмоқда. Ҳиллари Клинтоннинг бу борадаги видеомурожаати ижтимоий тармоқларда тарқатилади.

Маълумот учун, Ҳиллари Клинтон АҚШ 42-президенти Билл Клинтоннинг турмуш ўртоғидир. У Обама маъмурияти таркибида 2009-2013 йилларда давлат котиби лавозимида иш олиб борган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди