Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик Сабина Мустаева Россия «Биринчи канали»нинг «Голос.Дети» мусиқий лойиҳаси финалига чиқди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар бермоқда.

Сабина Мустаева. Фото: Uzdaily.uz

Сабина Мустаева. Фото: Uzdaily.uz

Эслатиб ўтамиз, Сабина лойиҳанинг аввалги сонида финалга чиқолмаган эди, бироқ «Биринчи канал» яна бир саралаш босқичини ўтказиб, ёш иқтидорларга яна бир имкон беришга қарор қилди.

Бу босқичда тўққиз иштирокчи қатнашди. Булар – Даниил Фурман, Мария Мирова, Евдокия Малевская (Дима Билан жамоаси), Екатерина Бизина, Катрина-Паула Диринга, Саида Махаметзянова (Пелагея жамоаси), Алина Аракелова, Елизавета Марочкина ва Сабина Мустаева (Максим Фадеев жамоаси).

Ҳар бир иштирокчи ҳакамлар эътиборига биттадан қўшиқни ҳавола қилди. Финалчиларни телетомошабинлар, телефон қўнғироқлари ва sms-хабарлари орқали аниқлаб беришди.

Сабина Мустаева Фредди Меркьюрининг «Somebody to Love» қўшиғини ижро этди. Залдаги томошабинлар ушбу ижрони гулдурос қарсаклар ва «баракалла» деган ҳайқириқлар билан қарши олишди.

Овоз бериш якунларига кўра, Сабина Мустаева 66 фоиз овоз олиб, лойиҳанинг 17 апрель куни жонли эфирда бўлиб ўтадиган финалига йўлланма олди.

Финалда қуйидаги иштирокчилар қатнашади: Евдокия Малевская, София Кврацхелия, Алексей Забугин, Матвей Семишкур, Михаил Смирнов, Саида Махаметзянова, Эдуард Редико, Ярослав Соколиков ва Сабина Мустаева.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди