10 апрель, жума куни «Главная сцена» вокал шоуси финали бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Anons.uz». Унда суперфиналга чиқиш учун бошқа иштирокчилар қаторида ҳамюртимиз Сардор Милано ҳам курашди.
Сардор Фред Меркурининг Queen номли композициясини ижро этиб, томошабинлар ва ҳайъат аъзолари эътиборини қозонди.
Суперфиналга ҳар бир жамоадан бир кишидан — жами беш киши йўл олди. Булар Арсен Мукенди, Александр Иванов, Ксения Дежнева, «Моя Мишель» гуруҳи ва Сардор бўлди.
Шоу ғолиби томошабинлар томонидан танланади. Овоз бериш натижалари кейинги ҳафта жума куни эълон қилинади.
Изоҳ (0)