Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро валюта жамғармаси раҳбарияти Қирғизистон учун янги уч йиллик кредит дастурини тасдиқлади дея хабар бермоқда ТАСС. Кредит миқдори 92,4 миллион долларга тенг.

Фото: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

ХВЖ матбуот хизмати хабар берганидек, Қирғизистонга 13,2 миллион доллар миқдоридаги дастлабки ёрдам кечиктирмасдан, кредитнинг қолган қисми эса, дастур амал қилиш муддати давомида босқичма-босқич тақдим этилади.

Қирғизистоннинг ХВЖ билан самарали ҳамкорлиги натижасида республика ЯИМ ўсиш даражаси 2014 йилда 3,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йил учун 1,7 фоизлик ўсиш тахмин қилинмоқда.

«Ҳудудлардаги ноқулай иқтисодий шароитнинг макроиқтисодиётга таъсири, давлат қарзларининг юқори даражада эканлиги, Евроосиё иқтисодий иттифоқига ўтиш давридаги қийинчиликлар, олтинга ва пул ўтказмалари ҳамда чет эл ёрдамига нисбатан қарамлик – ҳал қилиниши лозим бўлган асосий муаммолар жумласидандир», – дея ўз фикрини маълум қилди жамғарманинг бошқарувчи-директори ўринбосари Мин Чжу. Унинг сўзларига кўра, ушбу ёрдам мамлакат қарздорлиги ва бюджет барқарорлиги муаммоларини ҳал қилишда кўмак бермоғи лозим.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди