Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлса, ташкилот обрўси ошади, дея ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцев нутқидан иқтибос келтирди «РИА Новости».
Аввалроқ Лавров санкциялари бекор қилингач, Эронда ШҲТга аъзо бўлиш учун яхшигина имконият юзага келишини айтган эди.
«Агар Эрон ташкилотга кирса, бу унинг обрўсини кўтаришга, кўп томонлама ҳамкорлик кўламларини кенгайтиришга ва ШҲТнинг халқаро кун тартиби масалаларида фаол қатнашишига хизмат қилади», — дея таъкидлади ШҲТ бош котиби.
Шу билан бирга, у ташкилотнинг норматив базаси БМТ санкциялари остида бўлган давлат унга аъзо бўлишига йўл қўймаслигини қайд этди.
Изоҳ (0)