КХДР етакчиси Ким Чен Ин жанговар қурилмалар ва ракеталар учун электрон қисмлар ишлаб чиқариладиган заводга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлигига таяниб.
15 апрель куни Ким Чен Иннинг бобоси, мамлакатнинг биринчи президенти Ким Ир Сеннинг таваллуд куни муносабати билан Шимолий Корея ўрта масофага учувчи мобил ракетасини синовдан ўтказиши билан боғлиқ эҳтимолий режалар туфайли, бу Сеулнинг эътиборига тушди.
КХДРнинг «Нодон Синмун» газетаси 8 апрель, чоршанба куни биринчи саҳифасида Ким Чен Иннинг ташрифини ёритди. У эски ускуналарни модернизация қилиб, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришни ҳамда технологиялар сифатини таъминлашни буюрди.
Изоҳ (0)