Инсонга туғилганида берилган исм унинг тақдирига таъсир қилиши мумкин. Бу фантастика ҳам, мистика ҳам эмас, балки мутахассислар томонидан «яширин худбинлик» деб аталган руҳий феномендир, деб ёзади «Сегодня.ua».
Олимлар аниқлик киритишича, биз умримиз давомида ўз исмимизни бошқа ҳар қандай сўзга нисбатан кўпроқ эшитамиз ва ёзамиз. Натижада одамлар исмга «ҳамоҳангликда» ҳаракат қила бошлайди, яъни номларида ўз исмларида мавжуд ҳарфларга эга бўлган буюмлар, шаҳарлар ва ҳатто касбларни танлайди.
Руҳшунослар Филипп исмли кишилар Филадельфияда яшашни исташи ёки Дениз ва Денис исмлари эса дантистлар орасида кўп учрашини мисол қилиб келтирди.
«Яширин худбинлик» намоён бўлишини мутахассислар қуйидагича тушунтириб берди: кўпчилик одамларда ижобий нарсалар билан боғлиқ шахсий тушунчалари бўлади. Шу тушунчаларга алоқадор ҳар қандай нарса, ҳаттоки бу шунчаки фонетик ўхшашлик бўлса-да, уларга ижобий бўлиб туюлади.
Изоҳ (0)