• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    «Дарё» Америкада: Plantronics’нинг Кремний водийсидаги офисига ташриф

    Шундай қилиб, Plantronics’нинг Мексикадаги заводини томоша қилиб, кечга яқин ортга, АҚШга қайтдик.

    Қайтишда чегарадан пиёда ўтдик. Мексика томонидан ҳеч қандай текширув ўтказилмас, фақат АҚШ чегарачилари ҳужжатларни текширар экан.

    Айтишларига қараганда, бизга омад кулиб боққан эмиш: одатда чегарада одам кўп бўлар, ярим соат—бир соат давомида навбат кутиш одатий ҳол эканлиги таъкидланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ишқилиб, чегара — бу анча эски ва унча ёқимли бўлмаган катта зал бўлиб, унда тахминан 6 чегарачи ўтирибди. Ҳар бирининг олдига навбатма-навбат ўтиляпти. Чегарадан ўтиш ярим дақиқа вақт олди — чегарачи (соқолли, шляпали, кийимлари ғижим) амаки паспортимга бир қиё боқди ва АҚШга киришга рухсат берди.

    Нарироқда микроавтобусимиз кутиб турарди. Унга ўтирдик-да, Сан-Диего аэропортига йўлга тушдик. Кейинги манзил: Plantronics’нинг Санта-Круздаги бош офиси.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сан-Диего ва Санта-Круз шаҳарлари орасидаги масофа катталиги боис (деярли 800 км), аввал самолётда Сан-Хосе шаҳрига бориб, у ердан бошқа машинада Санта-Крузга борадиган бўлдик.

    Сан-Диегодан Сан-Хосе шаҳрига Southwest Airlines авиакомпанияси самолётида учдик. Southwest арзон нархларда хизмат кўрсатадиган авиакомпания бўлиб, кунига 3400 та рейс амалга оширар экан. Энг қизиғи, авиакомпания самолётларида жойлар олдиндан тақсимланмас экан: худди автобусдагидек, ким биринчи чиқса, шу яхши жойларни танлаб олади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яхши жойлар талаш бўлмаслиги учун билетлар гуруҳларга бўлиб тақсимланар экан. Яъни, аэропортга вақтли келсангиз, сиз А гуруҳга кирасиз ва самолётга биринчилардан бўлиб ўтирасиз. Кечроқ борсангиз, унда C гуруҳга қўшиласиз ҳамда А ва B гуруҳда кирган йўловчилар эгалламаган жойларга ўтиришингиз мумкин бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биз сал кеч борган эканмиз, C гуруҳига тушдик ва энг ноқулай жойларда ўтириб кетдик :-( Аммо, уни-буни қўяверинг, самолёт бортида Wi-Fi бор экан: 8 долларга парвоз давомида мазза қилиб «Дарё»ни ўқиб кетдим :-)

    Парвоз давомида интернет! Фото: «Дарё»

    Парвоз давомида интернет! Фото: «Дарё»

    Сан-Хосе аэропортида: «Кремний водийси шу ердан бошланади». Фото: «Дарё»

    Сан-Хосе аэропортида: «Кремний водийси шу ердан бошланади». Фото: «Дарё»

    Сан-Хосе ва Санта-Круз шаҳарлари ўртасида жойлашган Скоттс-Хилл шаҳридаги меҳмонхонада тунаб, эртаси куни, 18 апрелда Plantronics’нинг бош офисига келдик. Компания офиси Санта-Крузнинг жуда тинч, осойишта қисмида жойлашган бўлиб, у ҳудудда яна жуда кўп турли компаниялар фаолият юритар экан.

    Plantronics бош офиси. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Plantronics бош офиси. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Plantronics бош офиси. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Plantronics бош офиси. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Санта-Круз географик жиҳатдан Кремний водийсида жойлашмаган бўлса-да, шаҳарда кўплаб юқори технологиялар соҳасида фаолият кўрсатадиган компаниялар бўлгани учун, Водийдаги шаҳарлар қаторига киритилар экан.

    Plantronics бош офисига кираверишда компания ғурури — Ойга қадам қўйган биринчи инсон (Нил Армстронг) компания гарнитурасидан фойдалангани акс этган катта сурат осиб қўйилган.

    Plantronics бош офиси. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Plantronics бош офиси. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Офис бўйлаб экскурсияни бошлашдан аввал компания мутасаддилари, компания тарихи ва келажаги билан танишдик. Экскурсияни эса Plantronics қурилмалари дизайни ишлаб чиқариладиган лабораториядан бошладик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дизайн лабораторияси бошлиғи Даррин Каддес аввал BMW компаниясида дизайнер бўлиб ишлаган ва мотоциклларга жуда қизиқар экан. Аммо, мотоциклида аварияга учраб, оёқлари ишламай қолган, аравачада ҳаракат қиларкан. Ўзининг айтишича, аравачага боғланиб қолиб, иккала қўли аравачани ғилдиратиш билан банд бўлган пайтда телефон орқали сўзлаш учун Plantronics гарнитураларидан фойдалана бошлаган. Улардан фойдаланишни қулайлаштириш, доим суҳбатда бўладиган бизнесменлар, қўли доим банд кишилар, ҳайдовчилар ва ўзига ўхшаган ногиронлар ҳаётини енгиллаштириш учун у Plantronics компаниясига ишга ўтган экан.

    Plantronics бош дизайнери. Фото: «Дарё»

    Plantronics бош дизайнери. Фото: «Дарё»

    Унинг ишини қанчалик севиши, ҳар бир саволга жуда берилиб, жон-жаҳди билан жавоб бериши, қурилмалар ҳақида муҳаббат билан гапириб бериши менинг ҳавасимни келтирди. Ҳамма соҳада шундай жонкуяр ходимлар бўлганида эди...

    Дизайн лабораториясида янги қурилмалар дизайни, эски қурилмаларни яхшилаш устида иш олиб борилади. У ерда аввал ишлаб чиқарилиб, аммо сотувга чиқмаган қурилмалар кўргазмаси ҳам бор. Бундан ташқари, тахминан 50 хил қулоқларнинг макетлари бор: янги қурилмаларни ўша «қулоқ»ларга «тақиб» кўриб, текширилар экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Офис open space – бўлакларга бўлинган катта заллардан иборат. Бир залда 10 дан 50 кишигача ишлаши мумкин. Бунинг оқибатида юзага келиши мумкин шовқиннинг олдини олиш учун залларда сунъий шаршаралар ўрнатилган. Шаршараларнинг биридангина росмана сув шовқини эшитилади. Бу шаршарада сув шовиқини ёзиб олиниб, бошқа шундай шаршаларга уланган. Қизиқ-а? :-)

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Баъзи залларга махсус чироқлар ўрнатилиб, улар шифтларни майин ранглар билан ёритиб туради. Бу қулай иш муҳитини, яхши кайфиятни яратишга ҳисса қўшишини айтишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Офисда катта заллардан ташқари кичик хоналар ҳам бўлиб, уларда йиғилишлар, музокаралар ўтказилади. Хоналарда телефон, симсиз интернет, видеоконференциялар учун телевизорлар ўрнатилган. Хоналар фазо мавзусида номланган: биз Нил Армстронг, Базз Олдрин, Хьюстон, Қўниш (Splashdown), Кўтарилиш (Take off) хоналарини кўрдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ходимларнинг қорни очқаб қолса унча яхши ишламайди, шундайми? Шу сабабли ходимлар учун ошхона мавжуд бўлиб, у ерда исталган пайт бепул овқатланиш мумкин экан. Plantronics мутасаддилари бизнинг ҳам аҳволимиздан тез-тез хабар олиб туришди, оч қолмадик ;-)

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Офиснинг ўз ҳовлиси бўлиб, у ерда кичик кўлча ва шаршара мавжуд, атрофига эса стол ва стуллар қўйилган. Ҳаво яхши бўлганда — Калифорнияда эса деярли доим ҳаво очиқ — ҳовлида ўтириб ҳам ишлаш мумкин, тоза ҳаво ва сувнинг шилдирашидан баҳра олган ҳолда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хоналарни айланиб юрсак, Bluetooth — симсиз ахборот узатиш технологиясини яратган киши — Яап Хаарценни учратиб қолдик. Бу киши Plantronics учун жуда муҳим мутахассис, чунки компаниянинг деярли барча қурилмалари Bluetooth технологияси ёрдамида ишлайди.

    Bluetooth'ни кашф қилган инсон. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Bluetooth'ни кашф қилган инсон. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Bluetooth'ни кашф қилган инсон. Фото: «Дарё»

    Bluetooth'ни кашф қилган инсон. Фото: «Дарё»

    Эсингиздами, компаниянинг Мексикада жойлайшган заводидаги акс-садосиз хона ҳақида ёзган эдим. Бош офисда ҳам шундай камера бор экан (фақат кичикроғи). Бундан ташқари, бу ерда электромагнит тўлқинлар ўтмайдиган камерани ҳам кўрдик. Яъни, у хонада телефоннинг антеннаси ушламайди, телевизор кўрсатмайди, радио эса куйламайди. Бу ерда Plantronics гарнитураларига электромагнит тўлқинларнинг таъсири ўрганилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Американинг бир томони ҳайрон қолдирди. Масалан, компания бош дизайнери тоза америкалик, бошқа топ-менежери француз, прототиплар лабораторияси раҳбари эса швейцариялик немис. Бундан ташқари биз қора танлиларни, лотин америкаликларни кўп учратдик. Улар барчаси ўзига хос шева билан гапиради (асли француз бўлган ходим қанча уринса ҳам «р» товушини айта олмади) ва бу одатий ҳол ҳисобланади, ҳеч ким бундан ажабланмайди, таажжубланмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Экскурсиямизнинг иккинчи кунида компания президенти Кен Каннаппан билан учрашдик. У тушлик устида компания келажаги ҳақида сўзлаб берди. Жуда очиқ, оғир-босиқ киши экан. Кўриниши жуда содда бўлган бу инсоннинг деярли миллиард долларлик маҳсулот чиқарувчи компания раҳбари эканлигига ишониш қийин.

    Plantronics президенти Кен Каннаппан компания топ-менежерлари билан. Фото: «Дарё»

    Plantronics президенти Кен Каннаппан компания топ-менежерлари билан. Фото: «Дарё»

    Компания патентлари. Фото: «Дарё»

    Компания патентлари. Фото: «Дарё»

    Plantronics бош офисига ташрифимизнинг иккинчи (ва сўнгги кунида) топ-менежерлар компаниянинг корпоратив сегмент учун мўлжалланган маҳсулотлари ва янги тақиладиган қурилмалар олами ҳақида сўзлаб берди.

    Масалан, Plantronics Voyager гарнитурасида бир қанча сенсорлар ўрнатилган бўлиб, телефонингиз жиринглаётган пайтда уни қулоғингизга тақсангиз, у гўшакни автоматик тарзда кўтаради. Компаниянинг янги, ҳали бозорга чиқишга улгурмаган прототипларида бошингиз қайси томонга қараб тургани, қандай тезликда ҳаракатланаётганингиз, танангиз ҳарорати, денгиз сатҳидан қандай баландликда жойлашганингиз ҳақида ҳам маълумотга эга бўлар экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Компания нафақат Bluetooth-гарнитуралар, балки геймерлар учун ҳам қулоқчинлар ишлаб чиқаради. Бу ҳақда ёшлари элликка бориб қолган, ўзини ашаддий геймер ҳисоблайдиган Plantronics ходими сўзлаб берди. Ёш геймерларни бренд билан таништириб, кейинчалик уларни компания гарнитураларидан фойдаланишини таъминлаш учун бундай қурилмалар ишлаб чиқарилишини айтишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳақида сўз борганида қурилмалар прототипларини яратиш тўғрисида сўз кетди. Ушбу жараён билан тўлиқ таништириш мақсадида бизни янги маҳсулотлар лабораториясига таклиф қилишди.

    Янги маҳсулотлат лабораторияси. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Янги маҳсулотлат лабораторияси. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Лабораторияда турли қурилма ва станоклар ўрнатилган бўлиб, улар қаторида 3D-принтерлар ҳам бор экан. Бундай принтер ёрдамида янги қурилма корпусини қисқа муддатда яратиш мумкин.

    Янги маҳсулотлар лабораторияси. Фото: «Дарё»

    Янги маҳсулотлар лабораторияси. Фото: «Дарё»

    Икки кун давомида Plantronics компанияси ҳақида батафсил маълумот олиб, уйга отландик. Бунинг учун яна самолётга ўтириб, Лос-Анжелесга йўл олдик. У ердан кимлар Москвага, кимлар Баку, кимлар Олма-ота ва Минскка, мен эса Сеул (Жанубий Корея)га йўл олдим.

    Хайр, Америка!

    Айтганча…

    Агар Plantronics гарнитураларини сотиб олмоқчи бўлсангиз, Тошкентдаги Mars Solutions компаниясига мурожаат қилинг:

    Телефон: (+998-71) 200-33-55 (қўшимча 201), (+998-94) 634-09-99. Факс: (+998-71) 200-33-77

    Веб-сайт: http://followmars.com

    07.04.2015, 16:00   Изоҳ (0)   5793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ярим миллион Reddit фойдаланувчилари сирли тугмани босгани маълум бўлди

    07.04.2015, 09:22

    Samsung Шанхайдаги тадбирда ёлланма мухлислардан фойдалангани тўғрисидаги айбловларни рад этди

    06.04.2015, 17:23

    Тошкентда Samsung Galaxy S6 600 минг сўмга арзонлашиб, 2,6 млн сўмдан сотила бошлади

    06.04.2015, 15:57

    Россия интернет-трафик ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади

    06.04.2015, 11:20

    Катта адрон коллайдери қайтадан ишга туширилди

    06.04.2015, 08:50

    Apple Хитойда энг йирик смартфон сотувчисига айланди

    04.04.2015, 10:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ғазо шимолидан аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берди

    Дунё | 30 июн, 09:34

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 40 фоизи пул жамғармаган — тадқиқот

    Ўзбекистон | 30 июн, 09:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Фламенго”дан устун келиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 30 июн, 09:02

    Измирда ўрмон ёнғинлари авж олди, аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео, фото)

    Дунё | 30 июн, 08:35

    “Энди давлат фуқаролик хизматчисини ноқонуний бўшатиш раҳбарга жуда қимматга тушади” — ҳуқуқшунос

    Ўзбекистон | 30 июн, 08:30

    “Ўқув сифатини етарлича таъминлай олмаганимиз сабаб сиртқи таълим тугатилди” — Олий таълим вазири

    Ўзбекистон | 30 июн, 08:00

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.