iPhone’нинг Хитойдаги савдоси 2015 йил 28 февралигача бўлган уч ой ичида рекорд даражага етди, дея хабар бермоқда «Vedomosti.ru». Бунга Ой тақвими бўйича Янги йил арафасида iPhone 6’га бўлган талаб сабаб бўлди.
Натижада Apple Хитой смартфонлар бозоридаги улушини савдолар ҳажми бўйича 27,6 фоизгача оширишга муваффақ бўлди. iPhone 6 эса ушбу давр ичида Хитойнинг шаҳар аҳолиси орасида энг оммабоп смартфонга айланди. Ундан кейинги ўринларни RedMI Note (Xiaomi) ва iPhone 6 Plus эгаллади.