Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкентдаги Турин политехника университетига 2015—2016 ўқув йили учун қабул квотаси белгиланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Янги ўқув йилида бакалавриатда таълим олиш учун тўлов-шартнома асосида 250 киши қабул қилинади, бу ўтган йилдагидан 75 кишига кўп демакдир.
«Машинасозлик технологияси» мутахассислиги бўйича қабул квотаси 100 дан 150 кишига, «Ахборот технологиялари ва саноатда БАТ» йўналишида 25 дан 50 кишигача кўпайтирилди. «Энергетика» ва «Саноат-фуқаролик қурилиши ва меъморчилик» мутахассисликларига ўтган йилгидек 25 кишидан қабул қилинади.
«Мехатроника» йўналиши бўйича магистратурага эса тўлов-шартнома асосида 25 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида: Тошкентдаги Турин политехника университети 2009 йилнинг 27 апрелида Ўзбекистон Президентининг қарори билан ташкил қилинган.
Изоҳ (0)