Самарқандда 10—12 апрель кунлари бўлиб ўтадиган «Шарқ дурдоналари» фестивалида Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан 150 га яқин амалий санъат усталари, халқ бахшилари, дизайнерлар, ошпазлар, заргарлар ва мусиқачилар иштирок этади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Фестиваль ижодкор сулолалар ва истеъдодли усталарни қўллаб-қувватлаш, жамоатчиликни амалий санъат соҳасидаги йўналишлар билан таништириш ва мамлакатнинг маданий бойлигини асрашга қаратилган.
Фестиваль доирасида фольклор коллективлар чиқишлари, қўғирчоқ театри томошалари, усталарнинг маҳорат дарслари, расмлар кўргазмаси, ўзбек дизайнерларининг модалар намойиши, анъанавий хўроз уруштириш ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
Изоҳ (0)