2015—2019 йилларда Ўзбекистоннинг кон-металлургия соҳасидаги корхоналари модернизациясига киритиладиган инвестициялар ҳажми 1,5 миллиард долларни ташкил этади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Президент Ислом Каримов фармони билан тасдиқланган дастур ўз ичига соҳанинг икки корхонаси — «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида модернизация, техник ва технологик янгилаш бўйича 41 та лойиҳани олади.
НКМК беш йил ичида жами қиймати 984,5 миллион долларлик 27 та лойиҳани, ОКМК эса 500 миллион долларлик 14 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.
Лойиҳалар корхоналарнинг ўз маблағлари, банк кредитлари ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)