O‘zAuto-Austem МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси 2014 йилда 200 минг долларлик маҳсулот экспорт қилди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Андижон шаҳрида жойлашган O‘zAuto-Austem ҚК шасси ва ғилдирак дискларини чиқаради. Корхонанинг йиллик қуввати 1 миллион дона ғилдирак диски ва 123 минг дона шасси ишлаб чиқаришга тенг.
Корхона томонидан чиқариладиган маҳсулот асосан Ўрта Осиёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи — GM Uzbekistan’га етказиб берилади.
Изоҳ (0)