Тошкентда Абдулла Қодирий ва Қори Ниёзов кўчаларини бирлаштирувчи йўл очилди, дея хабар бермоқда «UZ24» Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларига таяниб.
Энди автомобилчилар Дархондан Юнусободгача бўлган йўлни бир неча километргача қисқартириш имкониятига эга бўлди.
Бундан ташқари, Қори Ниёзов кўчасининг қарама-қарши томонида М-2 массивига ўтиш йўли очилди. Аввал у ерга 500 метр нарида жойлашган бурилиш орқали етиб бориш мумкин эди. Шунингдек, М. Ганди кўчасига тўғри чиқиш йўли ҳам очилди.
Изоҳ (0)