Хитой ўзбек халқи танловини ҳурмат қилади ва Хитой-Ўзбекистон алоқаларининг мунтазам ривожланишини рағбатлантириш ниятида, дея хабар бермоқда UzDaily Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин баёнотига таяниб.
У ХХР раиси Си Цзиньпин Ислом Каримовга табрик телеграммасини жўнатгани, шунингдек уни телефон орқали ҳам қутлаганини эслатди.
«Хитой томони ўзбек халқи танловини ҳурмат қилади, Ўзбекистон томонидан танланган тараққиёт йўли ва мамлакатдаги шунга мувофиқ реал вазиятни қўллаб-қувватлайди», — дея таъкидлади Хуа Чуньин.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига биноан Ислом Каримовга сайловчиларнинг 90,39 фоизи овоз бергани маълум бўлди.
Изоҳ (0)