Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси раҳбари этиб Меҳриддин Абдуллаев тайинланди, дея хабар бермоқда «Газета.uz». У 2012 йилдан буён молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Абдуллаев бу лавозимда Жамол Шукуров ўрнини эгаллади.
Меҳриддин Абдуллаев (1969 йилда туғилган) Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент давлат юридик институти битирувчисидир.
У 1993—1994 йилларда Марказий банкнинг Жондор тумани бўлимида бош иқтисодчи, 1994—1997 йилларда «Пахта-банк»нинг туман бўлимида етакчи, сўнг бош мутахассис, 1997—2003 йилларда «Асака» банкининг Бухоро вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари ва бошқарувчиси бўлиб ишлаган.
2003—2006 йилларда Марказий банкнинг Бухоро вилояти бўйича бош бошқармаси бошлиғи, 2006—2010 йилларда Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари, 2010—2012 йилларда — Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори лавозимларида фаолият юритган.
Изоҳ (0)