Дрезден суди каннибализм (одамхўрлик) ишқибозлари сайтида ўзи танишган бизнесменни ўлдирганликда айбланган полиция ходимини 8,5 йилга озодликдан маҳрум этди, дея хабар бермоқда Meduza.
Собиқ полициячи айбини тан олмасдан, бизнесмен ўз жонига қасд қилганини таъкидлаб туриб олди.
Собиқ полиция ходими ва бизнесмен 2011 йилда каннибализм ишқибозлари сайтида танишган ва электрон почта орқали ёзиша бошлаган. Мактубларидан бирида бизнесмен собиқ полициячига ўлдирилиш ва ейилишни орзу қилишини айтган.
Бизнесмен собиқ полициячининг уйига келган ва тергов версияси бўйича ўлдирилган, ҳимоя версиясига кўра эса ўз жонига қасд қилган. Шундан сўнг собиқ полициячи бизнесмен жасадини бўлаклаб, боғга кўмиб қўйган — ушбу жараённи эса видеога муҳрлаган.
Изоҳ (0)