Украина Бош прокуратураси Грузиянинг ўз давлатида жиноий жавобгарликка тортиш учун Михаил Саакашвилини топшириш ҳақидаги сўрови бўйича экстрадиция текширувини тамомлади ва уни экстрадиция қилишдан бош тортди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Буни Бош прокуратура Саакашвилини топшириш сўровида уни сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиш мақсади мавжудлиги хавфи билан изоҳлади. Бундан ташқари, экстрадиция инсон ҳуқуқлари ҳақидаги конвенция талабларига зид бўлиши таъкидланди.
Изоҳ (0)