АҚШ президенти Барак Обама 1 апрель, чоршанба куни мамлакат хавфсизлигига хатар солувчи кибержиноятчиларга нисбатан санкциялар киритиш имконини берувчи фармонни имзолади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Оқ уй баёнотига таяниб.
Ҳужжатга мувофиқ, санкциялар қўлланиладиган шахсларни аниқлаш билан молия вазирлиги, давлат департаменти, шунингдек адлия вазирлигини бошқарувчи бош прокурор шуғулланади. Фармон АҚШ санкциявий рўйхатларига киберҳужум ва кибержосусликда иштирок этаётган, ёки уларга у ёки бу шаклда ёрдам бераётган хорижий шахсларни киритишга имкон беради.
АҚШ санкциялари Америка юрисдикциясида бўлган кишилар активларини музлатиб қўйиш, шунингдек улар билан ишбилармонлик муносабатларини тақиқлашни назарда тутади.
Изоҳ (0)