• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    «Дарё» Америкада: Plantronics’нинг Мексикадаги заводига ташриф

    Февраль ойининг бошлари эди. Телефоним «бип» этди. Қарасам, мактуб келибди, Plantronics компаниясидан. АҚШга, компания офиси ва заводини томоша қилишга чақиришибди.

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Каминаи камтарин, «Дарё» нашри раҳбари Фарҳод Файзуллаевнинг Америкага ташрифи шу тариқа бошланди.

    Plantronics ҳақида тўхталадиган бўлсак, компания симсиз қулоқчин, гарнитура (қулоқчин ва микрофон) ва корпоратив мулоқот учун мўлжалланган қурилмалар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниядир. Айнан Plantronics гарнитурасида Ойга биринчи қадам қўйган инсон — Нил Армстронг ўзининг машҳур сўзларини Ерга йўллаган:
    Бу инсон учун кичик қадам, инсоният учун улкан сакраш

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Шу сабабли Plantronics ўз тарихи ва ютуқлари билан фахрланади. Компания ҳали-ҳануз АҚШ космик агентлиги — NASA билан ҳамкорлик қилади. Аммо ҳамкорлик айнан нимадан иборат эканлигини айтишмади — сир экан :-)

    Компания бош офиси Калифорниядаги Кремний водийсида жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш эса Мексика, Хитой, Ҳиндистон каби давлатларда амалга оширилади.

    Шундай қилиб, 16 март куни кечқурун Кореянинг Asiana Airlines авиакомпанияси самолёти билан йўлга тушдим. Манзил: Лос-Анжелес.

    Лос-Анжелес АҚШ ғарбий соҳилидаги энг катта шаҳар бўлиб, Американи Осиё ва Тинч океани минтақаси билан боғловчи асосий авиатугун ҳисобланади.

    Жанубий Кореяга хуш келибсиз! Фото: «Дарё»

    Жанубий Кореяга хуш келибсиз! Фото: «Дарё»

    Йўл анча олис: Asiana мени аввал Жанубий Кореяга элтди. Сеулнинг Инчхон аэропортида 6 соатлик танаффусдан сўнг дунёдаги энг катта йўловчи самолёти — Airbus А380’нинг иккинчи қаватида Лос-Анжелесга йўл олдик.

    Airbus А380. Фото: «Дарё»

    Airbus А380. Фото: «Дарё»

    Таъкидлаш жоиз, Сеул аэропорти жуда замонавий бўлиб, 10 йилдан буён дунёнинг энг қулай аэропорти деб тан олиниб келинар экан.

    Сеул аэропорти. Фото: «Дарё»

    Сеул аэропорти. Фото: «Дарё»

    Соат эрталабки 10 да самолёт Лос-Анжелес аэропортига қўнди ва биз, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Белоруссиядан келган ҳамкасблар билан Мексика чегарасида жойлашган Сан-Диего шаҳрига йўл олдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Калифорнияда ҳаво очиқ, илиқ — 15—20 даража экан. Тахминан 1,5 соатларда Chrysler микроавтобусида меҳмонхонага етиб олдик.

    АҚШ шаҳарлараро йўлларида қизиқ қоида бор экан: йўлнинг чап бўлаги Carpool ёки High Occupancy Vehicle lane — ичида камида икки киши бўлган автомобиллар учун мўлжалланган экан. Яъни, машинангизда ўзингиз ва аёлингиз бўлса, бемалол ўша бўлакдан юриб кетаверасиз, бир киши бор автомобиллар бу бўлакда ҳаракатланиши мумкин эмас. Бундай бўлакдан асосий мақсад — битта автомобилдан кўп кишилар фойдаланишини рағбатлантириш.

    Фото интернет қаъридан топилди

    Фото интернет қаъридан топилди

    Эртасига эрталаб Сан-Диегодаги меҳмонхонамиздан Мексикага, Plantronics маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган заводга йўл олдик. Сан-Диегодан Мексиканинг Тихуана шаҳрида жойлашган заводгача автомобиль 40 дақиқа юрар экан. Аммо ўртада давлатлар чегарасини кесиб ўтиш керак.

    АҚШ−Мексика чегарасига етиб боргач, Мексика томонида бир хоначага кирдик. У ерда иккита тўладан келган мексикалик аёл ўтирарди. Биз ҳужжатларимизни уларга топширдик ва улар паспортга «тақ» этиб муҳр босиб берди: Мексикага марҳамат!

    Мексикага кириш учун ҳужжат. Фото: «Дарё»

    Мексикага кириш учун ҳужжат. Фото: «Дарё»

    Тихуана табиати бизникига ўхшаб кетади: иссиқ, чанг кўп, жигарранг тоғлар, дарахтлар ҳам кўп эмас. АҚШга солиштирганда фарқ жуда катта: машиналар жуда эски, йўллар ғадир-будир, аҳоли уйлари анчагина хароб.

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Аммо Plantronics заводи 2009 йили қайта таъмирланган, АҚШ ва жаҳон стандартларига мослаштирилган замонавий ҳудуд экан. Завод кираверишида компания маҳсулотлари ясатиб қўйилган.

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Боришимиз билан бизни завод мутасаддилари кутиб олди. Қисқа танишувдан сўнг улар компания тарихи ва завод ҳақида тақдимот ўтказиб беришди. Тақдимотда заводда 2300 киши меҳнат қилиши, 40 йилдан буён фаолият олиб бориши ҳақида сўз борди. Заводда кунига 70 000 қурилма ишлаб чиқарилишини айтиб ўтишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яна бир қизиқ факт: завод томига 4300 дона қуёш панели ўрнатилган бўлиб, улар 1,1 Мегаватт элект қуввати ишлаб чиқарар экан. Бу миқдор заводни деярли тўлиқ электр энергияси билан таъминлашга етади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сўнгра завод бўйлаб экскурсия бошланди. Биз бирин-кетин заводнинг барча қисмлари: ишлаб чиқариш зонаси, офислар, лабораториялардан тортиб тайёр маҳсулотлар омборхонаси ва дам олиш хоналаригача айланиб чиқдик.

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Ишлаб чиқариш цехида ҳар бир қаторга мониторлар ўрнатилган бўлиб, уларда ходимлар самарадорлиги, режа қай даражада бажарилаётгани акс этиб туради. Ҳар бир қурилма тайёр бўлганидан кейин махсус ходимлар уларни синовдан ўтказади.

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Завод ҳудудида бир неча хил лабораториялар мавжуд бўлиб, уларда янги маҳсулотлар синовдан ўтказилади. Шундай лабораторияларнинг бирида акс-садосиз камера ҳам бор экан. Ичига кирсангиз, шунчалик тинч-ки, бирпас турсангиз, юрагингиз уриши ва томирларингиздан қон оқишини эшитсангиз бўлади. Зўр-а?

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Завод ходимлари тушликдан қайтмоқда. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Завод ходимлари тушликдан қайтмоқда. Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Компания Американики бўла туриб, нега заводи Мексикада жойлашганини сўраганимизда улар ишчи кучи арзонлигини айтишди. Заводда ишчи ходим тахминан 300 доллар ойлик олар экан. Шуни алоҳида қайд этиш жоиз-ки, заводда ходимлар учун қулай шароитлар яратилган. Масалан, бор-йўғи 1 долларга тушлик қилиш мумкин; бепул тренажёр зали, футбол ва баскетбол майдонлари фаолият юритмоқда. Яъни, шароит чакки эмас ;-)

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    Фото: Onliner.by / «Дарё»

    АҚШ билан чегарадош Тихуана шаҳри ва унинг атрофида жуда кўп Америка компаниялари ўз заводларини жойлаштирган экан.

    Кунимизни Мексикада ўтказиб, тушликка қовурилган саккизоёқ ва кактус еб, яна АҚШга қайтдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Plantronics’нинг Санта-Круз шаҳридаги бош офисига ташриф буюриш ва компания раҳбари билан учрашишни режалаштириб, яна йўлга отландик...

    Ташрифнинг кейинги қисми ҳақида «Дарё»да тез кунларда :-)


    Айтганча...

    Агар Plantronics гарнитураларини сотиб олмоқчи бўлсангиз, Тошкентдаги Mars Solutions компаниясига мурожаат қилинг:

    Телефон: (+998-71) 200-33-55 (қўшимча 201), (+998-94) 634-09-99. Факс: (+998-71) 200-33-77

    Веб-сайт: http://followmars.com

    01.04.2015, 16:47   Изоҳ (0)   14205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Google янги 1 апрель ҳазилларини эълон қилди (видео)

    01.04.2015, 14:37

    Тошкентда Galaxy Ace Style LTE смартфони 720 минг сўмдан сотувга чиқди

    01.04.2015, 08:53

    Америкада селфи олиш учун пойабзал ўйлаб топилди (видео)

    01.04.2015, 08:27

    Apple ўз рақиблари смартфонлари учун қанча тўлаши маълум бўлди

    31.03.2015, 15:35

    Тошкентда Samsung Galaxy S6 3,2 млн сўмдан сотилмоқда

    30.03.2015, 09:53

    Испанияда мобил интернет тезлигини 10 марта оширадиган кийим яратилди

    28.03.2015, 09:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.