Мадриднинг Карлос III номидаги университети мобил интернет тезлигини 10 мартагача оширишга қодир бўлган куртка ишланмаси учун патент олди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
МIMО HUB ахборот алмашиш тезлигини яхшилаш, аккумулятор зарядининг сарфланишини секинлаштириш, шунингдек уланиш барқарорлигини ошириш учун оддий кийимга кўп сонли антенналарни ўрнатишни кўзда тутади.
Ғоя шундан иборатки, антенналар тизими ахборот юкланиши оқимини катталаштиради, шу билан бирга фойдаланувчи учун ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди.
Муаллифлар таъкидлашича, ушбу технология нафақат оддий фойдаланувчилар учун, балки фавқулодда вазиятлар хизмати фаолиятида ҳам қўл келади. Яъни, мобил интернет яхши ишламайдиган жойларда унга эҳтиёж туғилса, у катта кўлам ва тезликда таъминланади.
Изоҳ (0)