Американинг Miz Mooz бренди селфи суратга олиш учун мўлжалланган аёллар пойабзалини тақдим этди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилади.
Selfie Shoes («Селфи пойабзал») фирманинг онлайн-дўконида 2 апрелдан бошлаб 199 доллар нархида сотилади.
Оёқ кийим шакли унинг олд қисмига уяли телефонни жойлаштириш имконини беради. Шундан сўнг пойабзал эгаси оёғини кўтариши ва туфли ичидаги камерани ишга туширувчи махсус тугмани бармоғи билан босиши керак бўлади.
Изоҳ (0)