Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобуржон Тоғаев Таиландда IFMА бўйича университет жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Ўзбекистонлик тайбоксчи 63,5 килограммгача бўлган вазн тоифасида пьедесталнинг энг юқори поғонасига чиқди.
Кумуш медалларни Жаҳонгир Йўлдошев (-54 кг) ва Илҳомжон Рустамов (-60 кг) қўлга киритди.
Нуфузли мусобақаларда 40 дан ортиқ мамлакатлар вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)