Ханти-Мансийск автоном округи пойтахтига 28 март куни бошланадиган Сурдлимпиада қишки ўйинлари иштирокчилари етиб келди, дея хабар бермоқда «Znak.com». Аэропортда спортчиларни ташкилотчилар қўшиқ ва рақслар билан кутиб олди.
«Ташкилотчилар кар ва яхши эшитмайдиган спортчиларни кутиб олишга оригинал тарзда ёндашди», — дея ўз таассуротлари билан бўлишди мусобақа иштирокчиларидан бири ижтимоий тармоқларда.
Юграга 27 давлатдан жами 350 спортчи етиб келди, улар учун чартер рейслари ташкил этилди.
Изоҳ (0)